Фарғона давлат университети академик
лицейи тарихи
Эртанги кунимиз, ҳаётимизнинг фаровонлиги, замондан орқада қолмаслик, биринчи навбатда, бизнинг ўрнимизга келаётган ёш авлодни ҳар тарафлама етук инсонлар қилиб тарбиялашга, вояга етказишга чамбарчас боғлиқдир. Дарҳақиқат, баркамол авлод тарбияси азал-азалдан инсониятнинг энг муҳим орзуси бўлиб келган. Бугунги таьлим тизимимизда шахснинг эркинлиги, мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга эьтибор қаратилган, чунки эркинлик таъминланган жамиятда фикр ривожланади. Фикр ривожланиши эса жамиятнинг кучли бўлиш гаровидир. М.Беҳбудий айтганларидек, “Дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдир. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур”.
Ёшларга ана шундай дунёвий илм бераётган масканлардан бири бизнинг Фарғона давлат университети академик лицейидир.Ушбу ўқув даргоҳи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 31 августдаги “Олий таълим муассасалари тасаруфидаги лицей ва лицей-интернатлар негизида академик лицейлар ташкил этиш тўғрисида”ги 188-сонли қарори асосида ташкил топган.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3290-сонли қарорига асосан Фарғона давлат университети тасарруфига берилган.Мазкур қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил февралдаги 99-сонли буйруғига асосан академик лицей Устави тасдиқланди. 2018 йил 5 февраль май куни 103-сонли рақам билан рўйхатдан ўтказилган.Фарғона давлат университети академик лицейи жойлашган манзил ва реквизитлари: 150100, Фарғона ш, Қувасой кўчаси 17 тел: (998-73) 243-58-06, факс:243-58-06. www.fdual.uz, E-mail: farduakl@gmail.com, Банк реквизитлари: ш.ҳ.р 100010860304017092500028002 ИНН 300026038, ОКОНХ 92120.Фарғона давлат университети академик лицейи таркибида 4 та йўналишлар киради: Аниқ фанлар (математика, физика, хорижий тил (инглиз), она тили ва адабиёти), Табиий фанлар (биология, кимё, она тили ва адабиёт), Ижтимоий-гуманитар фанлар (тарих, она тили ва адабиёт, хорижий тил (инглиз)), Хорижий филология (хорижий тил (инглиз, немис), она тили ва адабиёт, тарих) 5 та кафедра, шунингдек фаолият йўналиши бўйича 3 та бўлим фаолият кўрсатади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ушбу низомга мувофиқ ишлаб чиқилган “Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 27 январда 3214 - сон билан давлат рўйхатига олинган) асосида Фарғона давлат университети академик лицейи директорининг 2020 йил 29 августдаги 29-сонли буйруғига биноан амалга оширилди.
Ушбу ютуқлар орқали лицейимиздаги таълим ва тарбия жараёнининг тўғри йўлга қўйилганлиги исботланди. Албатта, бундай натижалар замирида жуда катта меҳнат ётади. Мамлакатимизда ислоҳ этилган таьлим соҳаси ва ушбу йўналишга қаратилган юксак эьтибор, яратилаётган имкониятлар лицейимиз ютуқларига асос бўлди десак, муболаға бўлмайди.Бугун ёшлар анча истеъдодли ва билимга чанқоқ¸ бу эса бизни қувонтиради, албатта. Улар эришган ютуқларни кўриб, лицейимиз жамоаси янада кўпроқ меҳнат қилишга, бундан-да, юксак муваффақиятлар эшигини очишга аллақачон бел боғлашган. Келажакда ўқувчиларни олий таълим муассасаларига 100% киришларини таъминлаш борасида, уларни Халқаро ва Республика олимпиадаларида иштирокини кўпайтириш мақсадида изланишлар олиб боришмоқда.
Зеро, бугунги кундаги ғоят мушкул вазифа-миллий қадриятларни равнақ топтириш, ёшларни Ватанни севмоқ, унинг шуҳратига шуҳрат қўшмоқ руҳида тарбиялашдир. Фақат шундай ворисларгина, келажаги буюк мамлакатимизнинг ҳақиқий фидойилари бўлишга лойиқдирлар.
|
Таълим муассасасининг тўлиқ номи |
Фарғона давлат университети академик лицейи |
|
Таъсисчилар номи |
|
|
Ташкил топган йили (номи, қайта номланганлиги) |
2006 йил 31 августда Фарғона давлат университети қошидаги 3-сонли академик лицейи деб ташкил этилган. 2017 йилдан Фарғона давлат университети академик лицейи деб юритилмоқда |
|
Beб-сайт |
|
|
Faks: |
(0 373) 243-58-06 |
|
Email: |
|
|
Жойлашган манзили |
150100, Фарғона шаҳар, Қувасой кўчаси 17 -уй |
|
Директор |
Шукуров Рахматилла Мирзатиллаевич |
|
Давлат аккредитацияси |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест Маркази, 2014 йил 26 февраль 76-сонли Давлат аккредитацияси ҳақида Сертификат (серия KL №000076)
|
|
Ўқувчилар сони |
2020 йили 1 февраль ҳолатига кўра жами ўқувчилар сони 511 нафарни ташкил этади. |
|
Профессор-ўқитувчилар сони
|
Умумий сони – 53 нафар, шундан асосий штатда 35 нафар, ички ўриндош 7 нафар, ташқи ўриндош 11 нафар. Ўртача сифат кўрсатгичи 1 нафар илмий даражали ўқитувчи, 8 нафар бош ўқитувчи, 6 нафар етакчи ўқитувчи, 12 нафар катта ўқитувчи, 25 нафар олий маълумотли |
|
Ўқиш муддати |
2 йил |